Таҳрир: 1.2
Кучга кириш санаси: 30-октябрь 2026-йил
Мазкур Оммавий оферта “SU-ZMA” масъулияти чекланган жамияти, “Suzma AI” хизматининг оператори (кейинги ўринларда — “Ижрочи” ёки “Suzma AI”) томонидан интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган рақамли хизматлардан фойдаланиш шартларини белгилайди.
1.1. Мазкур ҳужжат Suzma AI веб-сайти, Telegram ботлари, Telegram Mini App ҳамда Suzma AI номи остида фаолият юритувчи бошқа рақамли интерфейслар орқали тақдим этиладиган хизматларга нисбатан қўлланилади.
1.2. Фойдаланувчининг:
мазкур Оферта шартларини қабул қилганлигини англатади.
1.3. Фойдаланувчи тўловни амалга оширишдан олдин ушбу Оферта ва Suzma AI Махфийлик сиёсати билан танишиши керак.
1.4. Мазкур Оферта Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ оммавий оферта ҳисобланади: у шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олади ва хизматдан фойдаланмоқчи бўлган ҳар қандай шахсга қаратилган. 1.2-бандда кўрсатилган ҳаракатлардан бирини бажариш Офертани тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (аксепт) ҳисобланади.
Suzma AI — сунъий интеллект моделлари ва бошқа рақамли технологиялардан фойдаланиш имконини берувчи платформа.
Фойдаланувчи — Suzma AI хизматидан фойдаланаётган жисмоний ёки юридик шахс.
AI модели — матн, расм, видео, аудио, код ёки бошқа контентни яратиш, қайта ишлаш ёки таҳлил қилишга мўлжалланган сунъий интеллект тизими.
Сўров (prompt) — Фойдаланувчи томонидан хизматга юборилган матн, расм, аудио, видео, ҳужжат, файл ёки бошқа маълумот.
Генерация/Натижа — AI модели томонидан Фойдаланувчи сўрови асосида яратилган ёки қайта ишланган контент.
Коин — Suzma AI хизматларидан фойдаланишни ҳисобга олиш учун қўлланиладиган ички шартли ҳисоб бирлиги.
Коин:
3.1. Ижрочи Фойдаланувчига Suzma AI платформаси орқали сунъий интеллект ва унга боғлиқ рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.
3.2. Хизматлар жумласига, жумладан:
кириши мумкин.
3.3. Платформадаги хизматлар, AI моделлари, лимитлар, функциялар ва уларнинг нархи техник ёки тижорат заруриятига кўра янгиланиб туриши мумкин.
4.1. Ҳар бир хизматнинг нархи Фойдаланувчига хизматни ишга туширишдан олдин платформа интерфейсида кўрсатилади.
4.2. Фойдаланувчи балансни тўлдириш орқали тегишли миқдорда Коин олади.
4.3. Ҳар бир модел ёки операция учун сарфланадиган Коин миқдори алоҳида белгиланади.
4.4. Айрим хизматларда сарф миқдори модел тури, токенлар сони, файл ҳажми, видео давомийлиги, генерация параметрлари ёки бошқа техник кўрсаткичларга боғлиқ бўлиши мумкин.
4.5. Бонус, реклама аксияси, реферрал ёки бошқа усулда бепул берилган Коинлар пулга алмаштирилмайди.
5.1. Тўловлар Suzma AI интерфейсида кўрсатилган банк карталари ва бошқа қонуний тўлов усуллари орқали амалга оширилади.
5.2. Банк карталари билан боғлиқ транзакциялар банк ва/ёки эквайринг/тўлов ташкилотлари томонидан қайта ишланиши мумкин.
5.3. Suzma AI банк картасининг CVV/CVC коди каби махфий аутентификация маълумотларини ўз серверида сақламайди.
5.4. Тўлов муваффақиятли тасдиқлангандан сўнг Фойдаланувчи балансига тегишли Коин ёки сотиб олинган хизмат ҳисобланади.
5.5. Банк ёки тўлов провайдери томонидан транзакция рад этилган ҳолатлар Suzma AI назоратидан ташқарида бўлиши мумкин.
5.6. Тўлов картаси маълумотлари (карта рақами, амал қилиш муддати, CVV/CVC коди) фақат банк ёки тўлов ташкилотининг ҳимояланган саҳифасида ёки иловасида киритилади ва шифрланган алоқа орқали узатилади. Ижрочи тўлиқ карта рақами ва CVV/CVC кодини олмайди ва сақламайди; тўлов ташкилоти Ижрочига фақат ниқобланган карта рақами, амал қилиш муддати ва карта токенини юбориши мумкин.
5.7. Фойдаланувчи ўзи амалга оширадиган тўлов банк ёки тўлов ташкилоти белгилаган усулда (SMS-код, 3-D Secure ёки банк иловаси орқали) тасдиқланади. 5.9-бандда кўрсатилган автоматик янгилаш тўловлари алоҳида тасдиқлашсиз ечилади.
5.8. Мавжуд тўлов усуллари ва тўлов хавфсизлиги бўйича тушунтириш https://suzma.ai/uz/payment саҳифасида эълон қилинади.
5.9. Тарифни автоматик янгилаш фақат Фойдаланувчи тўлов пайтида бунга алоҳида розилик белгисини қўйган тақдирда ёқилади. Бундай ҳолда тариф нархи ҳар 30 кунда сақланган картадан алоҳида тасдиқлашсиз ечилади, ечишдан олдин Фойдаланувчига эслатма юборилади. Фойдаланувчи автоматик янгилашни исталган вақтда обуна бўлимида ўчириши мумкин: шундан кейин ечиш тўхтатилади ва тариф тўланган муддат охиригача амал қилади. Telegram Stars ва Google Play орқали расмийлаштирилган обуналар шу платформалар қоидаларига мувофиқ янгиланади ва бекор қилинади.
5.10. Россия рублида T-Kassa орқали тўланадиган тарифлар ва Коин пакетларини, жумладан 5.9-бандда кўрсатилган автоматик янгилаш билан, Suzma AI ҳамкори — Россия Федерациясининг якка тартибдаги тадбиркори Расулов Шерзод Абдуганиевич (ИНН 503231954476, ОГРНИП 326508100004743) ўз номидан сотади; бундай тўлов унинг ҳисобига тушади. Бундай тўловларни 8-бўлим бўйича қайтаришни у тўлов қилинган картага амалга оширади.
6.1. Suzma AI хизматлари электрон шаклда ва асосан автоматлаштирилган тартибда тақдим этилади.
6.2. Пуллик хизмат Фойдаланувчи тегишли функцияни ишга туширганда бажарила бошлайди.
6.3. Генерация давомийлиги:
боғлиқ бўлиши мумкин.
6.4. Сунъий интеллект пробабилистик технология бўлганлиги сабабли Suzma AI ҳар бир генерациянинг Фойдаланувчи субйектив кутган натижасига тўлиқ мос келишини кафолатламайди.
6.5. Хизматлар фақат электрон шаклда кўрсатилади. Моддий товар етказиб берилмайди ва етказиб бериш учун алоҳида ҳақ олинмайди.
6.6. Тўлов тасдиқлангандан сўнг Коин ёки тариф Фойдаланувчи аккаунтига автоматик равишда, одатда бир неча дақиқа ичида ўтказилади.
6.7. Генерация натижаси Фойдаланувчига хизмат ишга туширилган интерфейсда (веб-сайт, Telegram бот ёки Telegram Mini App) тақдим этилади.
6.8. Ижрочи хизматларни мамлакат бўйича чекламайди. Маҳаллий чекловлар, тўлов усулларининг мавжудлиги ёки ташқи провайдерларнинг шартлари сабаб айрим функциялар ёки AI моделлари айрим ҳудудларда ишламаслиги мумкин.
6.9. Хизматлар рақамли шаклда кўрсатилади ва Ижрочи моддий товарларни экспорт қилмайди. Ижрочи хизматларга нисбатан ўз экспорт чекловларини белгиламаган; айрим AI моделларидан фойдаланиш уларнинг провайдерлари шартлари билан чекланиши мумкин.
7.1. Агар генерация техник хато сабабли бажарилмаса ва Фойдаланувчига якуний натижа тақдим этилмаса, сарфланган Коин:
мумкин.
7.2. AI томонидан техник жиҳатдан муваффақиятли яратилган, бироқ Фойдаланувчининг эстетик ёки субйектив кутган натижасига мос келмаган контент муваффақияциз генерация ҳисобланмайди.
7.3. Контент модерацияси, хавфсизлик филтрлари ёки ташқи AI-провайдер чекловлари сабаб бажарилмаган операциялар бўйича Коинни қайтариш тизимдаги тегишли операция ҳолатига қараб амалга оширилади.
8.1. Пул маблағларини қайтариш, жумладан, қуйидаги ҳолатларда кўриб чиқилиши мумкин:
8.2. Қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойдаланиб бўлинган Коин ва улар эвазига муваффақиятли кўрсатилган рақамли хизматлар учун тўланган маблағ қайтарилмайди.
8.3. Бонус ёки бепул олинган Коинлар учун пул компенсацияси берилмайди.
8.4. Рефунд бўйича мурожаатда Фойдаланувчидан қуйидагилар сўралиши мумкин:
8.5. Мурожаат қуйидаги каналлар орқали юборилади:
Телефон: +998 20 012 99 00
Э-маил: suzmamanager@gmail.com
Telegram суппорт: https://t.me/Suzma_admin
8.6. Тасдиқланган қайтариш тўлов амалга оширилган усулга ёки банк/тўлов тизими қоидаларига мувофиқ қонуний бошқа усулда амалга оширилади.
8.7. Фойдаланувчи пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги мурожаатни тўлов кунидан бошлаб 10 кун ичида юборишга ҳақли. 8.1-бандда кўрсатилган дастлабки уч ҳолат кейинроқ аниқланса, мурожаат улар аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида юборилади. Ушбу банд 2026-йил 30-октябрдан бошлаб амалга оширилган тўловларга қўлланилади.
8.8. Ижрочи мурожаатни олинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқади ва Фойдаланувчига 8.5-бандда кўрсатилган канал орқали жавоб беради.
8.9. Қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида пул қайтарилади. Маблағнинг Фойдаланувчи картаси ёки ҳисобига тушиш муддати банк ва тўлов тизими қоидаларига ҳам боғлиқ.
8.10. Ушбу бўлим Фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини, жумладан сифатсиз кўрсатилган хизмат бўйича талабларини чекламайди. Қонунчиликда мурожаат учун узоқроқ ёки қайтариш учун қисқароқ муддат белгиланган бўлса, ўша муддат қўлланилади.
Фойдаланувчи:
шарт.
10.1. Фойдаланувчи AI натижалари автоматик равишда яратилишини тушунади.
10.2. AI натижаларида фактик хатолар, ноаниқликлар ёки нотўғри маълумотлар бўлиши мумкин.
10.3. Муҳим юридик, тиббий, молиявий, техник ёки бошқа профессионал қарорларни қабул қилишдан олдин AI натижаларини мустақил текшириш тавсия этилади.
10.4. AI натижасидан фойдаланиш бўйича якуний қарор Фойдаланувчига тегишли.
11.1. Suzma AI номи, логотипи, дастурий таъминоти, дизайни ва платформанинг бошқа элементлари тегишли ҳуқуқ эгаларига тегишлидир.
11.2. Фойдаланувчи томонидан юкланган оригинал материалларга бўлган ҳуқуқ Фойдаланувчи ёки тегишли ҳуқуқ эгасида қолади.
11.3. Фойдаланувчи юборган маълумотларни сўралган хизматни бажариш учун зарур ҳажмда техник қайта ишлашга рухсат беради.
11.4. Генерация натижасидан фойдаланиш шартлари тегишли AI модели, ташқи провайдер қоидалари ва амалдаги қонунчиликка боғлиқ бўлиши мумкин.
12.1. Suzma AI ташқи AI-провайдерлар, ҳостинг, булутли инфратузилма, CDN, маълумотлар базаси, банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиши мумкин.
12.2. Бундай ташқи хизматларда вақтинчалик носозлик, техник лимит ёки узилиш юз бериши мумкин.
12.3. Suzma AI ўз назоратидан ташқаридаги носозликларни имкон қадар тез бартараф этиш ёки муқобил ечим тақдим этишга ҳаракат қилади.
Suzma AI қуйидаги ҳолларда аккаунт ёки айрим функцияларни вақтинча чеклаши мумкин:
14.1. Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
14.2. Фойдаланувчи ўзи юборган материал ва сўровларнинг қонунийлиги учун жавоб беради.
14.3. Suzma AI Фойдаланувчининг AI натижасидан фойдаланиб мустақил равишда қилган ҳаракатлари учун, қонунчиликда бошқача назарда тутилмаган бўлса, жавобгар бўлмайди.
Томонлар ўз назоратидан ташқаридаги фавқулодда ва олдиндан оқилона тарзда бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар туфайли мажбуриятларни бажара олмаганликлари учун амалдаги қонунчилик доирасида жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
16.1. Ижрочи қонунчилик, хизматлар ёки техник инфратузилмадаги ўзгаришларга кўра ушбу Офертани янгилаши мумкин.
16.2. Офертанинг амалдаги таҳрири Suzma AI расмий сайтида эълон қилинади.
17.1. Фойдаланувчи аввало Suzma AI суппорт хизматига мурожаат қилиши мумкин.
17.2. Томонлар низони имкон қадар музокара ё‘ли билан ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.
17.3. Келишувга эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.
Хизмат номи: Suzma AI
Ижрочи: “SU-ZMA” масъулияти чекланган жамият (“SU-ZMA” МЧЖ)
СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами): 313 323 634
Давлат рўйхатидан ўтган сана: 10.09.2026
Рўйхат рақами: 3347491
Директор: Маткаримов Иззатулла Нусратилла ўғли
Юридик манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Янги Ҳаёт кўчаси, 172-уй
Ҳақиқий (почта) манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Янги Ҳаёт кўчаси, 172-уй
Ҳисоб рақами: 20208000407535155001
MFO: 00083
Телефон: +998 20 012 99 00
Э-маил: suzmamanager@gmail.com
Telegram суппорт: https://t.me/Suzma_admin
Веб-сайт: https://suzma.ai