Тўлов, етказиб бериш ва қайтариш
Suzma AI — рақамли хизмат: сунъий интеллект ёрдамида матн, расм, видео, мусиқа ва овоз яратиш. Бу саҳифа асосий шартларни қисқача тушунтиради. Тўлиқ ва мажбурий шартлар Оммавий офертада: https://suzma.ai/uz/offer
Нима сотилади ва нархлар
- Тарифлар — 30 ёки 365 кунлик обуна. Ҳар ой белгиланган миқдорда Coin (Коин) беради. Юқори тарифларда кунлик бепул хабарлар, Coin пакетларига чегирма ва қолган Coin’ни кейинги ойларга ўтказиш бор.
- Coin пакетлари — Coin’ни бир марталик тўлов билан сотиб олиш.
- Тарифларнинг ойлик нархлари ва Coin пакетларининг нархлари ўзбек сўмида бош саҳифанинг “Тарифлар” бўлимида кўрсатилган: https://suzma.ai. Йиллик обуна нархи тўлов ойнасида кўрсатилади. Доллардаги нархлар фақат Google Play иловаси орқали харид учун.
- Автоматик янгилаш фақат тўлов пайтида розилик белгисини қўйсангиз ёқилади: шунда ҳар 30 кунда сақланган картадан тариф нархи ечилади, ечишдан олдин эслатма юборилади. Уни исталган вақтда обуна бўлимида ўчиришингиз мумкин, тариф тўланган муддат охиригача амал қилади.
Нарх қандай шаклланади
- Coin — Suzma AI ичидаги ҳисоб бирлиги. У пул, электрон пул ёки тўлов воситаси эмас.
- Ҳар бир амал (чатдаги жавоб, расм, видео, мусиқа ёки овоз) Coin билан тўланади. Унинг нархи танланган AI моделига ва параметрларга боғлиқ: сифат ва ўлчам, видео давомийлиги, натижалар сони, юкланган файллар, матн ҳажми.
- Аниқ нарх ишга тушириш тугмасида олдиндан кўрсатилади. Сиз тугмани босмагунингизча Coin ечилмайди.
- Генерация техник хато туфайли бажарилмаса, сарфланган Coin Офертанинг 7-бўлимига мувофиқ балансга қайтарилади: автоматик равишда ёки суппорт текширувидан кейин.
Тўлов усуллари
Сайтда ва Telegram’да ҳозир қуйидаги усуллар ишлайди. Аниқ рўйхат тўлов ойнасида кўрсатилади.
- Uzcard ва Humo карталари — Click тўлов тизими орқали, сўмда.
- Россия банклари карталари — T-Kassa орқали, рублда. Рублдаги харидларни Suzma AI ҳамкори — ЯТТ Расулов Шерзод Абдуганиевич (Россия Федерацияси, ИНН 503231954476) ўз номидан сотади ва тўлов унинг ҳисобига тушади.
- Telegram Stars — Telegram бот ва Mini App ичида.
Тўлов хавфсизлиги
- Карта маълумотлари (рақами, амал қилиш муддати, CVV/CVC) фақат тўлов тизимининг ҳимояланган саҳифасида ёки иловасида киритилади. Suzma AI тўлиқ карта рақами ва CVV/CVC кодини олмайди ва сақламайди.
- Сайт билан алоқа HTTPS (TLS) орқали шифрланади.
- Ўзингиз қиладиган тўлов банк талаб қилган усулда тасдиқланади: SMS-код, 3-D Secure ёки банк иловаси орқали. Автоматик янгилаш тўловлари (агар уни ёққан бўлсангиз) алоҳида тасдиқлашсиз ечилади.
- Suzma AI ходимлари ҳеч қачон карта маълумотлари, SMS-код ёки паролни сўрамайди. Уларни ҳеч кимга юборманг.
- Шахсий маълумотларингиз қандай қайта ишланиши Махфийлик сиёсатида ёзилган: https://suzma.ai/uz/privacy
Етказиб бериш
- Хизмат фақат электрон шаклда кўрсатилади. Жисмоний товар етказиб берилмайди, етказиб бериш учун ҳақ олинмайди.
- Тўлов тасдиқлангандан кейин Coin ёки тариф аккаунтингизга автоматик, одатда бир неча дақиқа ичида ўтади.
- Натижалар хизматни ишга туширган жойингизда берилади: сайтда, Telegram ботда ёки Mini App’да.
- Биз хизматни мамлакат бўйича чекламаймиз. Маҳаллий чекловлар ёки ташқи провайдерлар шартлари сабаб айрим тўлов усуллари ёки AI моделлари баъзи ҳудудларда ишламаслиги мумкин.
- Тўловдан кейин Coin ёки тариф ўтмаса, қуйидаги контактларга ёзинг.
Пулни қайтариш
Пул қуйидаги ҳолларда қайтарилиши мумкин:
- битта тўлов техник хато билан бир неча марта ечилган бўлса;
- тўлов ўтган, лекин Coin ёки тариф берилмаган ва муаммо ҳал қилинмаган бўлса;
- сотиб олинган хизматни техник сабабга кўра кўрсатиб бўлмаса;
- қонунчиликда қайтариш мажбурий бўлган бошқа ҳолларда.
Тартиб:
- Мурожаатни тўлов кунидан бошлаб 10 кун ичида юборинг. Юқоридаги дастлабки уч ҳолат кейинроқ аниқланса, мурожаатни аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида юборинг.
- Мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқамиз ва жавоб берамиз.
- Қайтариш тасдиқланса, пул тўлов қилинган карта ёки усулга 10 иш куни ичида қайтарилади. Маблағ картага тушиш вақти банкка ҳам боғлиқ.
- Сарфланган Coin ва улар эвазига муваффақиятли кўрсатилган хизмат, шунингдек бонус ва бепул Coin учун пул қайтарилмайди.
- Мурожаатда кўрсатинг: аккаунт ёки Telegram ID, тўлов санаси ва суммаси, транзакция рақами (бўлса) ва муаммо тавсифи.
- Бу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ҳуқуқларингизни, жумладан сифатсиз хизмат бўйича талабларни чекламайди.
Экспорт чекловлари
Suzma AI рақамли хизмат кўрсатади ва жисмоний товарларни экспорт қилмайди. Биз хизматга нисбатан ўз экспорт чекловларимизни белгиламаганмиз; айрим AI моделларидан фойдаланиш уларнинг провайдерлари шартлари билан чекланиши мумкин.
Контактлар